1. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини харид қилиш бўйича эълон Харид объекти: Кондиционер билан жиҳозланган Belarus 82.1 русумли трактори ҳамда унга мос келувчи қўшимча агрегатлар . Талаб этиладиган миқдор: Belarus 82.1 трактори — 1 дона . Барана — 8 дона . Барана учун махсус рама — 1 дона . Техник талаб: Техника янги, ишлаб чиқарувчининг кафолати ва тегишли сертификатларига эга бўлиши шарт . 2. Техникалар учун эҳтиёт қисмлар ва фильтрлар хариди Харид объекти: Lovol 2604 трактори учун сифатли фильтрлар ва мойлаш маҳсулотлари . Рўйхат: Ёқилғи фильтри (D638-002-802A, D00-305-02, S0002229) — 3 дона . Мой фильтри (D17-002-02) — 1 дона . Ҳаво фильтри (TG1204.11H.1.1) — 1 дона . Мақсад: Техниканинг ёқилғи ва ҳаво тизимидаги нуқсонларни бартараф этиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш . 3. Транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш бўйича тендер Хизмат тури: Юк ташиш ва транспорт-логистика хизматлари . Йўналишлар ва ҳажм: Самарқанд вилоятидан Фарғона вилоятининг Сўх туманига 170 тонна уруғлик картошка маҳсулотини етказиб бериш . Юк ташиш жараёнида маҳсулот хавфсизлиги ва белгиланган муддатларга риоя этилиши талаб этилади . 4. Маҳаллий органик ўғит сотиб олиш бўйича эълон Харид объекти: Маҳаллий органик ўғит (товуқ гўнги) . Миқдори: 450 тонна . Вазифаси: Булунғур тумани "Хўжамазгил" МФЙ ҳудудидаги 45 гектар майдонда картошка экишдан олдин тупроқ унумдорлигини ошириш . Етказиб бериш шарти: Ўғитни белгиланган дала майдонларигача етказиб бериш ва тарқатиш ишларини ташкил этиш . 5. Омборхона махсус техникалари ва таъмирлаш қисмлари хариди Харид объекти: Юк кўтариш техникаси ва эҳтиёт қисмлари . Рўйхат: Вилочли юк кўтаргич (Кара), 1,5 тонналик — 1 дона . Қўл араваси (Рохля) — 1 дона . CPD-20 электр юк кўтаргичи учун узатмалар қутиси (коробка передача) — 1 дона . Талаб: Техника омборхона ичидаги иш жараёнларини (юклаш, тушириш, тахлаш) сифатли бажариши лозим . 6. Офис ва хўжалик жиҳозлари хариди Харид объекти: Омборхона офисини жиҳозлаш учун воситалар . Рўйхат: Wi-Fi роутер — 1 дона . Офис креслоси — 6 дона . Металл сейф (қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар учун) — 1 дона . Банкноталарни санаш ва саралаш машинаси — 1 дона . 7. Туристик ва транспорт хизматлари (Хорижлик мутахассислар учун) Хизмат тури: Авиачипталар ва трансфер хизмати . Тафсилотлар: Мисрлик агроном-мутахассис учун Қоҳира – Истанбул – Самарқанд йўналишида авиачипта хариди . Мутахассиснинг Булунғур туманида яшаши, овқатланиши ва маҳаллий транспорт билан таъминланиши бўйича хизматлар