“Булунғур – Агро Стар” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубдин МФЙ ҳудудида жойлашган 2 гектар ер майдонида ташкил этилиши режалаштирилган “Агрокомплекс” мажмуасини барпо этиш доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун малакали пудрат ташкилотлари таклифларини қабул қилиш эълон қилинади.
Мазкур “Агрокомплекс” лойиҳаси замонавий агрологистика марказини шакллантириш, жумладан картошка уруғчилиги, сақлаш, қайта ишлаш ва логистика жараёнларини бир жойда ташкил этишни назарда тутади.
Талабгор пудрат ташкилотларидан қуйидагилар талаб этилади:
1. Қурилиш соҳасида етарли тажриба ва малакага эга бўлиш;
2. Муқаддам қурилиш-монтаж ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;
3. Ишларни бажариш муддатларини қисқалиги ва сифат талаблари асосида бажариш имконияти.
4. Бериладиган таклиф қиймати арзонлиги.
Қизиқиш билдирган ташкилотлар ўз тижорат таклифлари, техник ечимлари ва тажрибаси ҳақидаги маълумотларини “Булунғур – Агро Стар” МЧЖга тақдим этишлари сўралади.
Қўшимча маълумотлар учун мурожаат:
“Булунғур – Агро Стар” МЧЖ.