Голландиядан импорт қилинган элита картошка уруғларини сифатли сақлаш, аҳоли ва деҳқон хўжаликларига етказиб бериш ҳамда агрологистика инфратузилмасини шакллантириш ишларини ташкил этиш назарда тутилган.
Шунга кўра, қуйидаги ишлар бўйича хизматлар талаб этилади:
музлатгичли омборхона ҳудудида банк ва хизмат кўрсатиш майдончасини ташкил этиш;
омборхонага юк машиналари кириб-чиқиши учун йўлларни текислаш ва шағал ётқизиш;
Қурилиш олди ер текислаш ишларини амалга ошириш;
ҳудудни девор (забор) билан ўрашга тайёрлаш ишлари.
Талабгор ташкилотлар юқоридаги ишлар бўйича ўз таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.